Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 апрель куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказиш учун Самарқанд шаҳрига борди.
Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.