Самарқандда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларни уриб юборганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

11 апрел куни кечки соат 20:00 да 1997 йил туғлиган шахс бошқарувидаги “Lacetti”русумли автомашинаси Самарқанд шаҳридаги “Нурли йўл” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Рудакий” кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлини кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълумотларга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса сабаб 1 киши ҳалок бўлган.

Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.