Саудия Арабистони рухсатномасиз ҳаж қилганларга қаттиқ жазо қўллайди

Саудия Арабистони 2024 йил 29 апрелдан бошлаб ҳаж ибодатини расмий рухсатномасиз адо этган шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтирди. Янги тартибга кўра, ҳаж мавсумида рухсатномасиз ҳаракат қилганларга катта миқдорда жарима солинади ва айрим ҳолларда депортация қилинади.

Янги жазо чоралари қуйидагича белгиланган:

🔹 Ҳаж амалини махсус рухсатномасиз адо этиш ёки бунга уриниш — 20 000 Саудия риали (тахминан $5,300) миқдоридаги жарима билан жазоланади.

🔹 Ҳаж мавсумида Маккага ташриф визаси билан киришга ҳаракат қилган ёки у ерда яшаганлар — ҳар бир шахсга 100 000 риалгача (тахминан $26,000) жарима.

🔹 Рухсатсиз ҳаж амалини адо этишда қатнашган ёки бунга ёрдам берган шахслар (шаҳарга олиб бориш, жой ажратиш, яшаш учун бошпана бериш ва ҳ.к.) — алоҳида ҳолда ҳар бир қонунбузар учун 100 000 риалигача жарима тўлайди.

🔹 Бундай ҳаракатлар депортацияга сабаб бўлади. Ҳажга рухсатномасиз кирган шахслар (визаси тугаган бўлса ҳам) Саудия Арабистонидан чиқариб юборилади ва 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқланади.

🔹 Рухсатсиз зиёратчиларни ташган транспорт воситалари суд орқали мусодара қилинади.

Эслатма: Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж мавсумида фақат махсус ҳаж визаси билан киришга рухсат этилади. Бошқа турдаги визалар бу мақсад учун амал қилмайди.