Кибержиноятда банк картаси, ҳисоб рақами ёки SIM картаси иштирок этганларга жавобгарлик белгиланди

Президентнинг жорий йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилади.

Қарорга кўра, кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.

Жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш жавобгарлик ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Маълумот учун, ушбу соҳада ваколатли орган этиб ИИВ белгиланди.