Мамлакатда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланмоқда. Бу ҳақда президент иштирокидаги йиғилишда сўз борди.
Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур қабул қилинади. Бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилади.
Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади.
“Марказий Осиёда ягона бўладиган ушбу академик хабда минтақамиздаги шифокорлар болалар саратони касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бўйича халқаро стандартлар асосида ўқитилади”, – дейилади президент матбуот котибининг xабарида.
Шунингдек, жойлардаги болалар шифохоналарининг онко-гематология бўлимлари касалликни эрта босқичда аниқлайдиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
Бу ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.