Тошкентда ультрабинафша нурланишнинг хавфли даражаси кутилмоқда

Метеонова маълумотларига кўра, 9 май куни Тошкент энг кучли ультрабинафша нурланиши билан қопланади.

Ультрабинафша нурланишнинг чўққиси соат 12:00 да содир бўлади ва 15:00 га яқин пасаяди. Интенсивлик 9 балл бўлади, бу ультрабинафша нурланишнинг «ўта хавфли клаcси» бўлади. Хизмат мутахассислари аҳолига соя қидириб, уйда қолишни тавсия қилди.

10 май куни ультрабинафша нурланишнинг интенсивлиги 10 баллгача кўтарилади – «юқори хавф клаcси». Чўққи яна 12:00 атрофида бўлади ва соат 13:00 да пасаяди. Мутахассислар қуёшдан сақланишни ва қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда.