Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари муносабати билан Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли чорраҳасидан Қаландар кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида бир томонлама йўналишда 17 май соат 22:00 дан 08:00 га қадар барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Кичик ҳалқа йўлининг ёпиладиган қисми. Фотосурат: Тошкент ҳокимлиги
Шунингдек, таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Кичик ҳалқа йўли (КҲАЙ)нинг Чингиз Айтматов кўчаси чорраҳасидан Оққўрғон кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми соат 22:00 дан бошлаб барча автотранспорт воситалари учун 17 май соат 22:00 дан 21 май соат 06:00 гача ёпилади.