Германиянинг Гамбург шаҳри марказий вокзалида 39 ёшли аёл бир неча кишини пичоқлади.
Оқибатда 18 киши жароҳатлаган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
«23 май куни соат 18:50 атрофида Гамбург марказий вокзалида 39 ёшли аёл 13 ва 14-рельслар оралиғида платформалардан бирида йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Йигирмага яқин киши жароҳат олди, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир. Жабрланганларнинг баъзиларига шифокорлар ёрдам кўрсатдилар, ҳужум содир бўлган вагонлар яқинида бўлган», деб ёзади “DW Main” Телеграм канали.
Воқеа туфайли вокзалда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилган. Полиция аёлнинг ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини тахмин қилмоқда, аммо унинг сабаблари аниқланмаган.
Гамбург марказий станцияси Германиядаги энг гавжум транспорт марказларидан бири. Гамбургдаги станцияда ва жамоат транспортида қурол, шу жумладан пичоқ олиб юриш тақиқланади.
Ҳужумни содир этган аёл қўлга олинган.
Speigel журналига кўра, полиция гумонланувчи ақлдан озган ва ҳеч қандай сиёсатга эга эмас деб тахмин қилмоқда.