Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 24,6 млрд АҚШ долларни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млрд АҚШ долларига ёки 16,3 % га ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт – 11,9 млрд
Импорт – 12,7 млрд
Ўзбекистон жаҳоннинг 183 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда 17 %, Россияда 15,1 %, Қозоғистонда 5,7 %, Туркияда 3,4 % ва Корея Республикасида 2,4 % қайд этилган.