Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

Қирғизистонда мамлакат жанубидаги Ўш шаҳрида жойлашган Владимир Лениннинг 23 метрлик ҳайкали демонтаж қилинди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Ўш шаҳри маъмуриятининг берган маълумотларига кўра, ёдгорлик ўрнатилган жойга давлат байроғи туширилган 95 метрлик байроқ устуни ўрнатилади.

Маълумотларга кўра, ёдгорлик 7 июнга ўтар кечаси демонтаж қилинган. Шаҳар мерияси ушбу воқеани “сиёсийлаштирмаслик” кераклигини, бу қарор шаҳарнинг меъморий ва эстетик қиёфасини яхшилашга қаратилган одатий амалиёт эканини таъкидлаган.

из интернета

Эслатиб ўтамиз, Владимир Лениннинг Ўшдаги ҳайкали Марказий Осиёдаги энг баланд ҳайкал бўлиб, унинг оғирлиги  7,5 тоннани ташкил этган. Ёдгорлик совет ҳайкалтароши, СССР Бадиий академияси президенти Николай Томский томонидан ясалган бўлиб, 1975 йилда шаҳар марказига ўрнатилган эди.