Эндиликда давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

1 августдан cоғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия машқлари ўтказилади. Шунингдек, спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилади, ташкилотлар ошхоналарида ширинликлар, ёғли, хамир солинган маҳсулотлар сотуви чекланади.

19 июнь куни «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ, давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда, имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади. Ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши таъминланади.

Шунингдек, спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилиши ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг «hrm.argos.uz» платформасига мунтазам киритиб борилиши таъминланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштиради.

Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда «hrm.argos.uz» платформасида ходимларнинг тана вазни индексини киритиб бориш имкониятларини яратади.

Шунингдек, фармонда давлат органлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этиши белгиланган. Ушбу ошхоналарда соғлом овқатланишни кенг жорий қилиш ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдоси чекланади.

Фармонда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилиши кўрсатилган.

БМИ индекси ҳақида

Тана вазни индекси (ТВИ) — бу инсоннинг вазни ва бўйининг нисбатини кўрсатадиган оддий ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўлиб, тана вазнининг етарли ёки ортиқча ёки кам эканини баҳолашда ишлатилади. Бу индекс тиббиётда BMI (Body Mass Index) деб ҳам аталади.

Тана вазни қуйидаги формулага асосан ҳисобланади (мисол тариқасида) ТВИ = 80 кг (вазн) / 170,2 см (бўй) = 80:2,89 = 27,7. Ушбу ҳолатда Тана вазни индекси 27,7га тенг. ЖССТ мезонлари бўйича бу «ортиқча вазн» тоифасига киради.

ТВИ — ёш, жинс, мушак массасини ҳисобга олмайди. Шу сабабли, баъзи ҳолатларда (масалан, спортчилар, кекса ёшдагилар) бу кўрсаткич нотўғри баҳо бериши мумкин. ЖССТнинг умумий натижаларни баҳолаш мезони қуйидагича: