ФВВ Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди

Бугун, 22 июн куни ижтимоий тармоқда турли сарлавҳалар билан Шайхонтоҳур туманида ёнғин бўлаётганлиги тасвирланган видеолар тарқалган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Айтилишича, Тошкент шаҳар ФВБ га жорий йилнинг 22-июн куни соат 13:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Кўкча 1-тор кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:09 да етиб бориб, ёнғинни 3 дақиқада бутунлай ўчириб улгурган. Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин юзага чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарарни аниқлаш борасида текширув ишлари олиб берилмоқда дейилади ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июн куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “ мебель ишлаб чиқарувчи цехлардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.