Европада ҳукм сураётган шаддатли иссиқ ҳаво оқими Францияда таълим жараёнига ҳам таъсир кўрсатди. Ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошгани боис, мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган 1350 дан ортиқ давлат мактаблари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда мамлакат Таълим вазирлиги маълум қилди.
Бунгача, душанба куниёқ иссиқлик туфайли 200 та ўқув муассасаси фаолияти тўхтатилганди.
Париж кўчаларида сайёҳлар соя излаб юрибди, чунки ҳарорат одатдаги чегарадан анча ошиб кетган. Ҳукумат эса «сариқ» хавф даражасини эълон қилди, мамлакат марказий қисмида эса энг юқори — «қизил» хавф даражаси жорий этилди.
Мутахассислар ҳаво янада исиши мумкинлигини айтишмоқда. Бу иссиқлик тўлқини Европага Шимолий Африкадан келган.
Фақат Франция эмас — Германия, Италия, Испания ва Португалияда ҳам шиддатли иссиқ ҳаво оқими кузатилмоқда. Германияда айрим ҳудудларда кундузги вақтда боғларни суғориш тақиқланди. Германияда шанба-якшанба кунлари иссиқ ҳаво туфайли 15 нафар киши сувда чўкиб ҳалок бўлди.