Собиқ президент Серж Саргсянга доир жиноий иш юзасидан Коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Саргсян 2000—2018 йилларда кетма-кет Арманистон мудофаа вазири, бош вазир ва президент лавозимларини эгаллаб, қонунчиликдаги тақиқларга қарамай, тадбиркорлик билан шуғулланган.
Айтилишича, у ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, ўзига ишончли шахслар орқали тижорат компаниялари тузган ва уларни бошқарган.
Коррупцияга қарши кураш қўмитаси ҳисоботига кўра, Саргсян ўзига таниш М.Б. ва унинг тузилмаларини Арарат вилоятининг Суренаван маҳалласида битум заводи қуришга жалб қилган. Шу мақсадда компания ташкил этилган, унинг 50 фоиз улушини М.Б. тузилмалари, қолган 50 фоизини Россиянинг иккита компанияси олган.
Таъкидланишича, кейинроқ Саргсян янги компаниядаги 22,5 фоиз акцияни пора тариқасида ўзига беришни талаб қилган.