Оққўрғонда аёлини калтаклаб ўлдирган эркак қамалди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 1988 йилда тугилган эркак 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашган. Оқибатда эркак аёлини уриб, тан жароҳати етказган.

Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Оққўрғон тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 126-1 моддаси 8-қисми “Б”, “Г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.