Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1-августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.
Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
▪️1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
▪️2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
▪️3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1-августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.