Allplay платформаси устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси «Allmedia Safe Service» компанияси томонидан бошқариладиган Allplay платформасини рақамли бозорда устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди. Бу қарор платформага юклатилган юқори фойдаланувчи сони ва бозордаги улуши билан изоҳланди.

Шундан келиб чиқиб, компания фаолиятида монополияга йўл қўймаслик мақсадида монополияга қарши комплайенс тизими жорий этилади ва доимий мониторинг ўтказиб борилади.

Қонунчиликка кўра, бундай платформалар:

  • Ташқи фойдаланувчилар билан келишувни чеклаш;
  • Рақобатчи маълумотларидан фойдаланиш;
  • Ташқи хизматлардан фойдаланишни чеклаш каби ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Бу қарор фойдаланувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобатбардош муҳитни сақлаш ва бозорда шаффофликни таъминлашга қаратилган.