Ўзбекистон Марказий Осиёда энг секин ўсувчи иқтисодга айланди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръати бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда иқтисодчи Миркомил Холбоев маълум қилди.

Таҳлилларга кўра, Қирғизистон минтақада иқтисодий ўсиш бўйича етакчиликни қўлга киритган — мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) реал ўсиши 11,7 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга кўп.

Қозоғистон 6,2 фоиз ўсиш билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Тожикистонда ушбу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этди. Ҳар икки мамлакатда ўсиш суръати сезиларли даражада тезлашган.

Ўзбекистонда эса иқтисодий ўсиш 7,2 фоизни ташкил этди — бу жорий йилдаги ўсиш 0,6 фоиз бандга ошганини англатади. Бироқ ушбу кўрсаткич бошқа қўшни мамлакатлар фонида анча паст ҳисобланади.

Иқтисодчига кўра, минтақадаги умумий ўсишнинг юқори суръати меҳнат бозоридаги ижобий динамика, инвестиция оқими ва экспорт тушумларининг кутилганидан юқори бўлиши билан изоҳланади.