Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

Гурлан туманидаги “Солиқ сервис” ДУК бош мутахассиси икки нафар фуқаро учун сохта меҳнат стажи расмийлаштирмоқчи бўлди.

Улар ҳеч қаерда ишламаган бўлса-да, 2025 йил январ–июн ойларига иш ҳақи ҳисоблаб бериш ва тегишли маълумотнома тайёрлашни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тезкор тадбир ўтказиб, мутахассисни 12 млн 500 минг сўм олган вақтида қўлга олди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.