Ҳукумат қарори билан, Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда 2025 йил якунига қадар “Аккредитация” платформасини ишлаб чиқиб, унга вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш белгиланди.
Қарорга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритиб боради.
Фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпиш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларнинг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чоралари кўрилади.
Ҳукуматнинг 6 августда қабул қилинган мазкур қарори 8 ноябрдан кучга киради.