Куръерликдан таксисликкача — Россияда мигрантларга иш тақиқлари кенгаймоқда

Бугунги кунда Россияда 1,5 миллиондан ортиқ ўзбек мигрантлари яшайди ва ишлайди. Уларнинг аксарияти қурилиш, хизмат кўрсатиш ва транспорт соҳаларида меҳнат қилади. Аммо 2025-йилда улар учун қоидалар ва босимлар сезиларли даражада кучайди. Бунга мисол қилиб бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган мигрантлар учун курерлик хизматида ишлаш чекланганини қўшиш мумкин.

Бундан олдин  эса мигрантлар ҳужжатларини тўлиқ қонунийлаштириши мажбурий бўлишу, болалар мактабга киришдан олдин рус тилидан имтиҳон топшириши, ҳар бир мигрант номига 10 тадан ортиқ СИМ-карта рухсат этилмаслиги айтилган эди.

Шунингдек, Россияда бир йил яшаганлар эса чет эл ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдалана олмайди, рус ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурийлигини эълон қилинганди.

Нега мигрантларга нисбатан бундай босимли чекловлар кўпайди? Бунга асосий сабаб қилиб 2024-йил мартидаги Cроcус Cитй Ҳалл воқеасини келтириш мумкин. Ушбу воқеадан кейин полиция рейдлари ва ҳужжат текширувлари янада кучайди. Метро, бозор ва иш жойларида мигрантлар мунтазам тўхтатилиб, ҳужжати тўлиқ бўлса ҳам ички ишлар бўлимига олиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Россиядаги ўзбек мигрантлари учун кўплаб соҳаларда ишлаш тақиқланган. Жумладан:

Такси ва жамоат транспорти бўйича кўплаб ҳудудларда, жумладан Москва ва Петербургда, мигрантларга қатъий тақиқ қўйилган.

Курерлик ва етказиб бериш хизматларида Санкт-Петербург ва бошқа 11 минтақада йил охиригача тақиқланган.

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган дўконларда мигрантларга ишлаш тақиқланган.

Уй-жой ва коммунал хизматларида ҳам айрим ҳудудларда мигрантларга рухсат йўқ.

Шунингдек, шифохона, дорихона, дори ишлаб чиқариш, боғча, мактаб, олий таълим муассасаларида мигрантларга ишлаш тақиқланган.

Бугунги кунда ўзбек мигрантлари энг кўп дуч келаётган босимлар — мунтазам рейдлар ва ҳужжат текширувлари, депортация хавфининг ортиши, иш жойида миллий дискриминация, хизмат соҳаларига кириш тақиқлари ва уй ижарасида миллат бўйича камситишни келтириш мумкин

Россияда ўзбек мигрантларига босим кучаймоқда. Бу қоидалар ва тақиқлар ортида минглаб инсонларнинг тақдири, оиласидан узоқда кун кечираётган юртдошларимизнинг ҳаёти турибди. Сиз бу вазиятга қандай қарайсиз? Бу қоидалар хавфсизликни оширадими ёки мигрантларни сиқиб чиқариш сиёсатими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.