Сўх туманидаги «Тул» чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Сўх туманида жойлашган «Тул» чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди.

Қайд қилинишича, ушбу чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ҳаракатланган фуқаролар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари энди «Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши мумкин.

«Ленбург» чегара назорат-ўтказиш пункти ҳар куни эрталаб соат 6:00 дан кечки соат 22:00 га қадар фаолият олиб боради.

Ушбу чегара назорат-ўтказиш пункти фақат Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган.