Барча мактабларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

Жорий йилнинг 15 август санасидан бошлаб, бутун Республика бўйича мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги” эълон қилинади.

Меҳнат инспексияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади.

Бандлик вазирлигига кўра, 10 га яқин ОАВда ёритилган мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари ўз тасдиғини топиб, айбдорлар жазоланган.

Шунингдек, вазирлик нафақат иш берувчилар, балки вазиятдан хабари бўла туриб, тилини тийган барча масъул мансабдор шахслар ҳам жавобгарликка тортилишини маълум қилган.