2024 йил августидан кучга кирган қонундан сўнг мамлакатдаги ит гўшти етиштириладиган 1537 та ферманинг 1072 таси (70%) ёпилди.
Ёпилган фермаларда 346 минг бош ит бўлиб, бу гўшт учун боқилган барча итларнинг 74%ини ташкил этарди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил охиригача бундай фермаларнинг 75%дан ортиғи ёпилишини кутмоқда. Вазирлик вакиллари буни жамоатчиликнинг “ит гўштини тақиқлаш авлод бурчи” деган қараши ва ҳукумат имтиёзлари билан боғлади.
Қонун итларни кўпайтириш, сўйиш, тарқатиш ва гўшт учун сотишни тақиқлайди. Шунингдек, соҳадаги одамларга касбини ўзгартириш учун субсидия берилади.
2027 йилдан кейин қонунни бузганлар 2 йилгача қамоқ ёки 30 млн вон (21 минг доллар) жаримага тортилади.