Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси янги ўқув йили муносабати билан пойтахтга келаётган талабалар ва уларнинг ота-оналарини эҳтиёт бўлишга чақирди. Маълумотларга кўра, бу даврда арзон ижара уйлари ҳақида тарқатилаётган сохта эълонлар орқали фуқароларни алдаш ҳолатлари ортиб бормоқда.
Фирибгарлар ижара ҳақини арзон нархда таклиф қилиб, олдиндан пул ундиришга ҳаракат қилади, аммо кейинчалик уй топширилмайди ёки умуман йўқлиги маълум бўлади. Шу сабабли ИИББ ижара уй қидираётганлардан фақат ишончли манбалар орқали мурожаат қилишни, шартномаларни расмийлаштиришни ва пулни олдиндан бермасликни тавсия этмоқда.
❗️ Талабалар ва уларнинг яқинларига эҳтиёткорлик билан ёндашиш, шубҳали эълонлардан сақланиш тавсия этилмоқда.