Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича муҳим Фармон қабул қилди.
🔹 270 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш
2026–2027 йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун 270 трлн сўм йўналтирилади. Шундан:
- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасига – 4 трлн сўм;
- драйвер лойиҳаларга – 5 трлн сўм;
- туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш дастурларига – 6 трлн сўм;
- тижорат банклари орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга – 250 трлн сўм.
🔹 Туризм ва ташқи иқтисодий фаолиятда қулайликлар
- 2027 йилга қадар ташқи савдодаги муддати ўтган қарздорлик учун жарималарга мораторий эълон қилинади.
- Туризмни ривожлантириш дастури асосида 2026–2028 йилларда меҳмонхона қурилиши учун 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади.
- Меҳмонхона қуришга 30 млрд сўмгача имтиёзли кредитлар берилади.
- Энг яхши меҳмонхоналар учун 1 млн долларлик мукофот жамғармаси таъсис этилади.
🔹 Солиқлар соҳасида янги имтиёзлар
- Янгидан ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар 1 йилга фойда солиғидан озод қилинади.
- Солиқ ҳисоботини шакллантириш вазифаси тадбиркордан олиб, солиқ органларига ўтказилади.
- Сайёр солиқ текширувлари фақат видеокамера орқали амалга оширилади, акс ҳолда улар ҳақсиз ҳисобланади.
- Солиқ ҳисоботини кечиктирганлик учун жарималар миқдори сезиларли даражада камайтирилади.