Тошкентда аҳоли уйлари ёнидаги қурилиш майдонида ер ўпирилиб тушганидан шикоят қилишмоқда

Тошкент шаҳрида 10-уй аҳолиси қурилиш майдони ва уларнинг уйига 5–6 метр масофада жойлашган қурилиш майдончаси яқинида ер чўкиши кузатилганини маълум қилди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Эълон қилинган фото ва видеоларда кўринишича, чўкиш кўп қаватли уй ҳудудида содир бўлган. Аҳоли таъкидлашича, мазкур уй ҳали фойдаланишга топширилмаган бўлса-да, хонадонларда таъмирлаш ишлари бошланган. Шунингдек, котловонда сув тўпланиб қолганини ҳам кўриш мумкин.

Маҳаллий аҳоли воқеа бир неча кун олдин Яккасарой туманининг Салар кўчасида, Дилбулок маҳалласида содир бўлганини билдирган. Шунга қарамай, масъул ташкилотлар томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган ва қурилиш ишлари давом этмоқда.

Фуқаролар ўз уйлари хавфсизлигидан хавотирда эканини айтиб, бундай қисқа масофада янги кўп қаватли бино қурилиши қонунийми ва ишончлилиги қай даражада эканига шубҳа билдиришмоқда.

«Гўё ҳеч нарса бўлмагандек бизнинг ҳовлимиз остида қурилишни давом эттиришмоқда. Уйнинг ва янги қурилишнинг оралиғи бор-йўғи 5–6 метр. Бундай қурилиш қонунийми ўзи?» — дея ўз хавотирларини билдириб ўтмоқда маҳалла аҳолиси.

Улар ҳокимият ва масъул идораларни вазиятга эътибор қаратиб, зарур чораларни кўришга чақиришган.