Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Таълим ва маданият ишлари бюроси ҳузуридаги Education USA глобал консалтинг тармоғи Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Карен М. Бауэр ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказди.


Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
➖ Ўзбекистонлик ўқувчилар учун тренинглар ва АҚШнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари билан учрашувлар ташкил этиш;
➖ Fulbright дастурлари доирасида ўқитувчилар учун АҚШга малака ошириш хизмат сафарларини амалга ошириш;
➖ АҚШда ташкил этиладиган вебинарлар, алмашинув дастурларида Агентлик тизимидаги ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш;
➖ Ўқитувчилар учун АҚШнинг ТОП-100 университетларида таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш.