Тошкентда тўртта туманнинг 3,6 мингдан ортиқ хонадони газсиз қолади

“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, таъмирлаш ишлари сабаб 25 август куни Чилонзор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор туманида (10:00–20:00) “Ал-Хоразмий”, “Бахористон”, “Гулистон” ва “Бектўпи” МФЙларида газ бўлмайди. Бу ҳудудларда 220 та якка тартибдаги хонадон, 80 та кўп қаватли уй ва 40 та йирик истеъмолчи мавжуд.

Шайхонтоҳур туманида (10:00–20:00) 4 та йирик истеъмолчи газсиз қолади.

Учтепа туманида (10:00–20:00) “Фозилтепа”, “Кўксарой”, “Ўрикзор” ва “Зарафшон” МФЙлари газсиз қолади. Бу ерда 2450 та якка тартибдаги хонадон, 47 та кўп қаватли уй ва 256 та йирик истеъмолчи бор.

Яшнобод туманида (10:00–18:00) Махтумқули кўчасида газ таъминоти тўхтатилади. Ҳудудда 950 та якка тартибдаги хонадон, 35 та кўп қаватли уй ва 10 та йирик истеъмолчи жойлашган.

Газ таъминоти таъмирлаш ишлари якунлангач қайта тикланади.