Фарғонада эркак мерос илинжида укасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғона вилоятида эркак мерос учун оилавий келишмовчиликда ўгай укасини пичоқлаб ўлдирди. Шунингдек, у отасининг юзига ҳам пичоқ урган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эркак меросдан маҳрум бўлишдан хавотирда эди. Шу асосда у акаси ва ўгай онаси билан жанжаллашиб қолган. Воқеа содир бўлган куни у мактабга бормоқчи бўлган ўсмир укасига пичоқ билан ҳужум қилган. Уни ҳовлидаги қўшимча бинога судраб кириб, боши, бўйни, кўкраги ва юзига кўплаб пичоқ жароҳатлари етказган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди эркакни айбдор деб топиб, унга 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Аввалроқ Фарғонада дўкон сотувчиси ўз харидорини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Содир этилган жиноятдан сўнг пенсионер ўз омборининг ертўласида ўзини осиб қўймоқчи бўлган.