Ўзбекистонлик мигрантларга Россияда кўрсатилаётган қўпол муносабатлар фонида Ўзбекистон ТАВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Ўзбекистон Конституцияси, миллий қонунлар ва халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принсиплари ҳамда нормаларига асосан, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида бўлишидан қатъий назар, давлат ҳимоясида эканини билдириб чиқди.
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ёки қадр-қиммати хорижда бузилса, улар дарҳол қабул қилувчи давлатнинг ваколатли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишлари зарур.
Фуқаролар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига ҳуқуқий ва консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилиши мумкин. Фуқароларимизни хорижда ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканини ҳамда бу масъулият давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятлари асосида амалга оширилишини яна бир бор эслатиб таъкидлаймиз”, дейди у.