Покистонда портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Покистоннинг Балужистон вилоятидаги митинг чоғида портлаш юз берди.

Бу ҳақда расмийлар хабар берди, деб хабар беради Haber Global.

Маълумотларга кўра, портлаш Кветтадаги Шоҳвоний стадиони олдида митинг якунланганидан кўп ўтмай содир бўлган.

Маҳаллий касалхона матбуот котиби Васим Бейнинг Давн нашрига айтишича, портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳатланган.

Портлаш сабаблари ҳақида ҳозирча расмий баёнотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, сўз юритилаётган митинг собиқ бош вазир Сардор Ахтар Менгал бошчилигидаги Балужистон миллий партияси томонидан ташкил этилган.