Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларининг айрим қисми алмаштирилиши сабабли 20 кунга ёпилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Қайд этилишича, 2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Сергели туманининг Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилади. Ишлар пудрат ташкилоти томонидан жорий йилнинг 10-30 сентябрь кунлари йўл қисми ёпилган ҳолда амалга оширилади.
Ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ва яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.