Президентнинг тегишли қарори билан Турдиев Азизбек Анваржонович Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Меҳнат фаолиятини таълим соҳасида бошлаган Азизбек Турдиев 2006-2010-йилларда Тошкент шаҳридаги 4-сонли мактаб-интернатида, 2010-2014-йилларда Тошкент шаҳридаги 231-умумтаълим мактабида адабиёт фанидан ўқувчиларга сабоқ берди.
2015-2017-йилларда пойтахтимиздаги 165-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2017-2018-йилларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, 2018-2019-йилларда Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, 2019-2023-йилларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2023 йилдан бошлаб МДҲ давлатлар ҳамкорлигидаги “Ҳамдўстлик болалар” лойиҳаси ҳамда “Ёшларни тадбиркорлик ва саноатга йўналтириш” лойиҳаси раҳбари сифатида фаолият юритган.
Аввал Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган Сардор Ражабов лавозимидан озод этилган.