Ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда ҳарбий ва идоравий формали кийимларнинг қонунга хилоф тарзда кийиб юрилишини олдини олиш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра:

  • Ҳокимият вакили бўлмаган шахснинг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиши алоҳида банд сифатида белгиланади.
  • Ҳарбий ва идора ходимлари формасини ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар кийиб юриши – формани мусодара қилиб, 2 баравардан 5 бараваргача БҲМ миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
  • Матоси, ранги ва белгиларидан келиб чиқиб ҳарбий ёки идоравий формани такрорловчи ёки унга ўхшаш кийимларни жорий этиш ва фойдаланиш эса – формани мусодара қилиб, 5 баравардан 10 бараваргача БҲМ миқдорда жарима билан жазоланади.

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинди.