Уй олдида автомобилни бепул қўйиш ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамланиши мумкин

Россия Транспорт вазирлиги янги қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Унга кўра, мамлакатда ягона тартиб асосида парковка рухсатномалари жорий этилади. Бу рухсатнома орқали ҳайдовчилар ўз уйи ҳовлисида автомобилларини бепул қўйиш имкониятига эга бўлади.

Вазирлик фикрича, ташаббус «талабни самарали тартибга солиш» тизимини йўлга қўйишга ва шаҳарларда тирбандликка қарши курашишга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда бу масала ҳудудий даражада ҳал этилади. Масалан, Москвада бепул рухсатнома олиш орқали кундузи ўз туманида машина сақлаш мумкин. Йиллик 3 минг рубль тўланса, автомобилни куну-туни сақлаш ҳуқуқи берилади. Санкт-Петербургда бундай рухсатнома нархи 1,8 минг рубль, Суздалда эса 1 минг рубльдир.