Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги мажлисида муҳим қарорлар қабул қилинди.
🔹 Энди 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, аммо талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳам қўшимча танловда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Шу жумладан, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида йўналиш танламаганлар ҳам вакант ўринларга даъвогар бўлиши мумкин.
🔹 Абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти жорий этилди.
🔹 Республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмалари тасдиқланди.
🔹 Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча грант ва контракт ўринлари ажратилди.
🔹 Шунингдек, Президент гранти квоталари таълим соҳалари кесимида тақсимланди ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижалари тасдиқланди.