Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда:
“Т.Б.” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари О.О. суғориладиган 38 сотих ер майдонини 4 нафар фуқарога 190 млн сўм ва 12 000 АҚШ доллари эвазига фирибгарлик йўли билан сотгани аниқланди.
Шунингдек, фуқаролар ушбу ерда ноқонуний уй-жой қурилиши ишларини амалга оширгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг:
168-моддаси (фирибгарлик),
28, 211-моддалари (пора бериш),
229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.