Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.

2025 йил 24 сентябрь куни мазкур туманлардаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши, овқат токсикинфексияси аниқланди. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, кўпчилиги уйларига жавоб қилинган, оғир ҳолатлар қайд этилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, сабаб сифатида Оққўрғон туманида ишлаб чиқарилган 3,2% ли кефир кўрсатилмоқда. Ҳозирда таҳлиллар лабораторияда текширилмоқда, эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Вазият вазирлик ва тегишли органлар назоратида, қўшимча маълумотлар расмий манбалар орқали берилади.