Бугунги кунда мамлакатда 35 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлиб, шундан 32 та банкда омонат очиш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, айрим янги банклар (UZUM BANK, Octobank ва SMART BANK) ҳали омонатлар туркумини жорий этмаган.
Марказий банк томонидан банкларнинг 186 та омонат маҳсулоти таҳлил қилинди.
Омонатчиларнинг катта қисми йирик банкларда жамланган:
- Ўзмиллийбанк — 1,58 млн.дан ортиқ омонатчи
- Халқ банки — 1,23 млн.га яқин омонатчи
Ёш гуруҳлари кесимида (ҳисобварақлар сони):
- Энг кўп омонат 16–30 ёшдагиларда (13,3 млн ҳисобварақ)
- Кейинги ўринда 31–40 ёшдагилар (12,84 млн ҳисобварақ)
- 60 ёшдан юқорилар ҳам фаол сегмент ҳисобланиб, 6,32 млн ҳисобвараққа эга.
Гендер бўйича тақсимот:
- Эркаклар — 22,32 млн омонат (79,17 трлн сўм)
- Аёллар — 22,2 млн омонат (60,26 трлн сўм)
Омонатларнинг валюта бўйича тақсимоти (ҳисобварақлар сони):
Омонатлар асосан сўмда жамланган (6,84 млн омонат). Хорижий валютадаги жамғармалар қуйидагича:
- АҚШ доллари — 1,84 млн омонат
- Евро — 67,6 минг омонат
Миллий валюта устунлик қилса-да, аҳолининг долларга бўлган қизиқиши ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Омонатларни очиш шакллари:
- Офлайн формат — 84 та маҳсулот
- Онлайн формат — 33 та маҳсулот
- Гибрид (аралаш) формат — 69 та маҳсулот