Германия канцлери Фридрих Мерцга бўлган ишонч тобора пасаймоқда. Социологик сўров натижаларига кўра, аҳолининг 65 фоизи унинг ишидан норози. Тадқиқот INSA социологик институти томонидан Bild газетаси буюртмасига кўра амалга оширилган.
Июнь ойи бошида ўтказилган шунга ўхшаш сўровда фақат 45% респондентлар Мерц фаолиятидан қониқмаслигини билдирган эди. Тўрт ойга яқин вақт ичида бу кўрсаткич 20 фоизга ошган.
Ҳозирда фақат 23% аҳоли унинг ишини ижобий баҳоламоқда (июнь ойида бу кўрсаткич 36% эди). Яна 12% сўровда қатнашганлар жавоб беришда қийналган. Сўровнома 25–26 сентябрь кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1 003 киши иштирок этган.