Ўзбекистон уй интернети арзон бўлган давлатлар орасида

Ўзбекистон уй интернети нархи бўйича дунёдаги энг арзон давлатлар қаторига кирди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда интернет хизматининг ўртача ойлик нархи 11,5 долларни ташкил этади. Бу ҳақда РИА Новости Росстат маълумотларига таяниб хабар берди.

Йирик иқтисодиётлар ичида Россия уй интернети арзонлиги бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, ойига 8,7 долларлик кўрсаткич билан қайд этилган. Рўйхатда биринчи ўринда Ҳиндистон – 7,7 доллар, учликни эса Руминия – 9,8 доллар билан якунлади.

Энг арзон интернет хизматлари мавжуд бўлган давлатлар қаторига қуйидагилар ҳам кирган:

Хитой – $11,3

Қирғизистон – $11,7

Қозоғистон – $12,7

Туркия – $13,8

Болгария – $14,6

Литва – $16,5

Шунингдек, топ-15 таликка Полша ($17,2), Гуржистон ($17,4), Таиланд ($18,4), Арманистон ($19,1) ва Латвия ($19,7) кирган.

Интернет энг қиммат давлатлар:

АҚШ – $72,1

Канада – $61,7

Люксембург – $59,1

Кейинги ўринларда Белгия ($56,9), Ирландия ($55,1), Австралия ($53,6), Германия ($50,7), Нидерландия ($50,6), Португалия ($43) ва ЖАР ($42,3) жойлашган.

Шу билан бирга, интернет учун даромаднинг энг катта қисми сарфланадиган давлатлар Бразилия (4,1%), Мексика (3,8%) ва Аргентина (3,65%) бўлди. Энг паст кўрсаткич эса Россия (0,67%), Руминия (0,9%) ва Жанубий Кореяда (0,97%) қайд этилган.