«Oila va gender» илмий-тадқиқот институти мамлакат оилаларининг бахтлилик даражаси бўйича сўнгги тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, бахтлилик индекси 2023 йилда +0,56 баллни ташкил этган бўлса, 2025 йилда +0,611 баллга етди. Икки йилда кўрсаткич +0,051 баллга ошган.
Институт қайд этганидек, бу ўсиш оилаларнинг ҳаётга ижобий руҳ билан ёндашиши ва келажакка ишончини акс эттиради.
2025 йил натижаларига кўра, оилалар бахтлилигининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича баҳоланди:
- демографик барқарорлик — +0,833 балл;
- оилавий қадриятларнинг аҳамияти — +0,791 балл;
- оилавий ҳаётдан қониқиш — +0,734 балл.
Шунингдек, таълим олиш имкониятлари (+0,31), иш билан таъминланиш (+0,22) ва давлат органлари фаолиятидан қониқиш (+0,13) соҳаларида ҳам ижобий натижалар қайд этилди.
Тадқиқот хулосасига кўра, бахтли оиланинг асоси — барқарор қадриятлар, самимий муносабат ва иқтисодий фаровонликдир. Мутахассислар фикрича, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, хотин-қизлар учун таълимда имтиёзлар ва тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш индекснинг янада ўсишига хизмат қилади.