Ҳукумат қарори (613-сон, 30.09.202 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ижарага олувчи фақат қонунчиликда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли.
Аммо бу жараён қонун ҳужжатлари ва ижара шартномасида белгиланган талаблар доирасида амалга оширилади.
Кредит ташкилотлари маблағ ажратиш тартибини ўз ички қоидаларига мувофиқ белгилайди. Гаров қиймати ернинг бозор нархи ҳамда ижара муддатига қараб баҳоланади. Шу билан бирга, кредит қайтариш муддати ижара ҳуқуқи амал қилиш давридан камида 5 йилга қисқа бўлмаслиги шарт.
Қарорда ер участкаси ижара ҳуқуқи гарови давлат рўйхатидан ўтказилиши зарурлиги ҳам қайд этилган. Бу жараён Давлат кадастрлари палатасининг туман ва шаҳар филиаллари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, агар ижара ҳуқуқини гаровга қўювчи субъект тугатилса, кредитор гаров нарсаси бўйича муддатидан олдин ундирув қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.