ChatGPT яратувчиси Open AI қиймати 500 млрд долларга етиб, дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айланди. Бу билан у SpaceХ (400 млрд $) ва ByteDanseni ортда қолдирди.
Bloomberg ва Reuters маълумотига кўра, компания собиқ ва ҳозирги ходимлари инвесторларга 6,6 млрд долларлик акцияларни сотган. Олдинроқ OpenAI 300 млрд долларга баҳоланган эди.
2025 йил июл ҳолатига кўра, ChatGPT ҳафтасига 700 млн фаол фойдаланувчига эга бўлиб, уларда ҳар ҳафта 18 млрд хабар алмашилади.
Бироқ OpenAI асосчиларидан бири бўлган Илон Маск компанияни 2018 йилда тарк этган. 2025 йил бошида уни 97,4 млрд долларга сотиб олишни таклиф қилган, аммо бу амалга ошмаган.
Шунингдек, Сентябр ойида Nvidia OpenAI га 100 млрд долларлик сармоя ва чип етказиб беришини эълон қилган.