Эквадор президенти Даниэль Нобоанинг кортежига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Каньяр кантонида ўқ узилди. Бу ҳақда Radio Atalaya радиостанцияси хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, ўқ автомобилларга қаратилган бўлиб, уларда президент ва ҳукумат аъзолари ҳаракатланаётган бўлган. Президент маъмурияти ҳужум содир этилганини тасдиқлади, аммо қурол ишлатилиши ва бошқа тафсилотлар ҳақида маълумот берилмади.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса Нобоа Каньярга иш сафари билан борган пайтда содир бўлган. У ерда у 4,5 миллион долларлик тозалаш иншоотлари қурилишини бошлаб бериш ва янги канализация тизимларини тақдим этиш маросимида иштирок этиши керак эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни радикал гуруҳлар амалга оширган. Барча ҳужумчилар қўлга олинган бўлиб, уларга терроризм ва қасддан одам ўлдиришга суиқасд айблови қўйилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.