Сурхондарёда теримчи аёлларни олиб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашди

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Сурхондарё вилоятида пахта теримидан аёлларни миндириб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вазият юзасидан баёнот берди.

Унда қайд этилишича, воқеа 2025 йил 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. Ўша куни ҳайдовчи Labo автомобили бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарасидан келаётган Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатда Labo русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 5 нафар йўловчи аёллар шу пайтнинг ўзида турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман касалхонасига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бандихон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.