Андижон вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 12 октябрь куни соат 14:30 ларда Андижон тумани “Қурама” маҳалласида, A-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 343-чақириғида юз берган. 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. “Боғишамол – Жалақудуқ” йўналишида ҳаракатланиб кетаётганида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган Н.Я. ва Н.И. исмли ўқувчиларни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида Н.И. чап оёғидан жароҳат олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилган. Н.Я. эса тан жароҳати олмаган.
Ҳодиса юзасидан Андижон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.