13 октябрь куни Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208-мактаб ҳудудида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, соат тахминан 13:00 атрофида “112” ягона тизими орқали таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
🔹 ФВБ қутқарув экипажлари тезда ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни қуршаб олган ва бутунлай бартараф этган.
🔹 Ҳодиса вақтида мактабда ходимлар ва ўқувчилар бўлмаган.
🔹 Тан жароҳати олганлар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳодисадан етган моддий зарар ҳозирда аниқланмоқда.