Эркинжон Турдимовнинг укаси янги лавозимга тайинланди

Шавкатжон Оқбўтаевич Турдимов – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг укаси Шавкатжон Оқбўтаевич Турдимов – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Турдимов департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шавкатжон Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.